Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси нашида туфайли 3 йилга қамалган 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукмни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ўзгартирди. Жаҳонгир Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.
Тошкент вилоят суди жиҳод ва ҳижратга даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 кишилик Telegram-гуруҳга юборгани учун 3 йилга қамалган Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
Human Rights Watch ташкилоти нашида ортидан қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан қўзғатилган иш бўйича апелляцияни адолатли кўриб чиқишга чақирди. Ташкилот қўзғатилган иш унинг дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини бузишини қайд этди.
Нашида юбориши ортидан 3 йилга қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. «Нашида мумкинмаслиги нега телевизорда айтилмайди, биз қаердан биламиз у нашида эканини?» дея савол билан юзланди Гулчеҳра Умарова ва ўғлига яна бир имкон беришларини сўради.
Telegram-гуруҳга нашида ҳаволасини юборган 21 ёшли талаба йигитнинг 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Аксарият фуқаролар унга нисбатан тайинланган жазони ўта оғир ва адолатсиз деб ҳисобламоқда. Ҳолат юзасидан Алишер Саъдуллаев ҳам фикр билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг